Aloqa telefonlari:
+998(75) 572-40-44
+998(75) 572-25-11
» » Тикувчилик мажмуалари – обод қишлоқлар кўрки!

Тикувчилик мажмуалари – обод қишлоқлар кўрки!

29 март 2019, Пятница
19

Обод қишлоқ». Бу жумла мустақил Ўзбекистон тарихидаги бунёдкорлик ишларининг янги босқичи, эзгу ният-мақсадларни ўзида мужассам этган хайрли ташаббус. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги Фармони ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан ўз қонуний асосини топган мазкур жараён бугун ҳудудлар инфратузилмасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш учун муҳим дастурул амал бўлмоқда. 

Фармон ижроси доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, барак уйларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга мухтож, ишсиз хотин-қизларни касбга йўналтириш, оиласи даромадига ўз хиссасини қўшишига амалий ёрдам бериш мақсадида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият бошлаган “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” ҳам ана шундай муваффақиятли лойиҳалардан биридир.



Маълумот ўрнида айтиг керакки, дастур доирасида “Дўстлик пахта тозалаш” АЖ таъсисчилигида “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти ташкил қилинди. Собиқ пахта тозалаш корхонасининг ҳудудидаги бўш турган биноси тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, лойиҳа учун 3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.



Тикувчилик мажмуасига “Ғалаба” маҳалласидаги бузиб ташланган эски уйлар(халқ тили билан айтганда “барак”)дан замонавий янги уйларга кўчиб чиққан оилаларнинг уй бекалари, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизлар ишга қабул қилинди. Аёлларнинг касбий малакаларини ошириш мақсадида коллежларнинг тажрибали ишлаб чиқариш усталари жалб этилиб, тикувчилик касбига қайта тайёрланди. 

Мажмуанинг ишга туширилиши натижасида 300 нафар юртдошимиз муқим иш жойига эга бўлди. Корхона йилига қарийб 8 миллиард сўмлик тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда корхонада фартук, автоёпқич, махсус кийимлар, юмшоқ чойшаблар, матрас, кўрпа-ёстиқлар ва бошқа маҳсулотлари тикилмоқда.





Жамоада иш қизғин, буюртмалар кўп. Эътиборлиси, авваллари ишсиз бўлган қишлоқ хотин-қизлари энди ана шундай шинам, замонавий ва барча шароитларга эга тикувчилик мажмуасида меҳнат қилиб, ўз оилалари бюджетига катта ҳисса қўшмоқдалар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2019 йил 30 январь куни Жиззах вилоятига ташрифи чоғида мажмуа билан танишар экан, лойиҳанинг истиқболига юқори баҳо берди.





“Мирзачўлни янада обод қилишга доир ишларни бундан кейин ҳам тизимли давом эттирамиз. Мақсадимиз одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш”, дея Мирзачўл тажрибасини республика бўйлаб тарғиб қилиш кераклиги борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди. 

Жорий йилнинг 20 февраль куни мамлакатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариши шубҳасиз. 

Хулоса қилиб айтганда, “Ўзпахтасанаоат” АЖ тизимида президент топшириғи ва “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги тегишли фармон ва қарорлар ижроси бўйича республика бўйлаб ана шу каби кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Xabar bermoqda uzpaxta.uz
RAHBARIYAT
HAMKORLARIMIZ