Aloqa telefonlari:
+998(75) 572-40-44
+998(75) 572-25-11
» » “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида инвестиция фаолиятини ривожлантириш истиқболлари

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида инвестиция фаолиятини ривожлантириш истиқболлари

29 март 2019, Пятница
29

Инвестиция ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи муҳим капитал манбаи саналади. Чунки йўналтирилган махсус сармоялар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш асносида қўшимча иш ўринларини яратилиши, ишлаб чиқариш воситаларининг модернизацияси ва янгиланишида муҳим омил вазифасини ўтайди, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти билан интеграциялашувини жадаллаштиради. Шу боис, мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминловчи шартлардан бири бўлган инвестицияларни фаол жалб қилиш ва шу билан бирга республика худудларида хотин-қизларни бандлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович МирзиёевСирдарё вилоятига ташрифлари чоғида, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти олдига 2019 йил давомида вилоят ҳудудларида жами 32 та тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарини ташкил этиш ва уларда яратиладиган 4200 та янги иш ўринларига хотин-қизларни ишга жойлаштириш вазифаларини белгилаб бердилар.
Бугунги кунда, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Ховос тумани Бунёдкор маҳалласида дастлабки енгил конструкцияли тикувчилик мажмуаси ташкил этилди.



Мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида корхонани  жойилаштириш худудини белгилаш ва тегишли мухандислик тармоқларига уланишида Сирдарё вилояти ва Ховос тумани хокимликлари томонидан зарурий амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш хисобига мазкур махаллада 140 та ишлаш истагини билдирган хотин-қизлардоимий иш билан таъминлаш мақсадида ишга қабул қилинди.

Корхонанинг тўлиқ қувватларда ишга туширилиши натижасида йилига 8 млн. дона ҳар хил тайёр тикувчилик маҳсулотлари (сочиқ, болалар ва катталар кийимлари, махсус кийимлар, чойшаблар) ишлаб чиқарилади ва маҳсулотларнинг дастлабки йиллар давомида 60 фоизи экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

2019 йил давомида, “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан Сирдарё вилоятида тикувчилик ва туқимачилик корхоналарини ташкил этиш лойиҳалари тўлиқ амалга ошириб, вилоятдаги хотин-қизлар доимий иш ўринлари билан таъминлади.


Xabar bermoqda uzpaxta.uz
RAHBARIYAT
HAMKORLARIMIZ