Aloqa telefonlari:
+998(75) 572-40-44
+998(75) 572-25-11
» » “Бешкент пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни баҳоланганлиги тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказилиши ҳақида эълон қилади !

“Бешкент пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни баҳоланганлиги тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказилиши ҳақида эълон қилади !

20 март 2019, Среда
49

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Бешкент пахта тозалаш” АЖ ҳамда жамиятга қарашли “Акмал Икромов”, “Талликурон”, “Қовчин”,  “Чўли-бўстон”, “Қарши” ва “Дўстлик” пахта қабул қилиш масканларининг бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларини баҳоланганлиги тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи эксперт ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.

Бешкент пахта тозалаш АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Танловда иштирок этиш учун  баҳолаш ишларига  экспертиза хулосасини берувчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

- Баҳолаш ишларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

- Ташкилот устави нусхаси;

- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- Ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси, шунингдек суғурта  полиси қонунчилик ҳужжатларида   белгиланган тартибда бўлиши лозим;

-  Экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;

- Баҳоланган, экспертизадан ўтказилган корхоналар рўйхати;

- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ишларини экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари ва мутахассисларнинг малака сертификати нусхаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Тижорат таклифларини 2019 йил 27 март соат 16:00 га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:

Ўзбекистон Республикаси, Индекс: 180200, Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Қуйи Бешкент қишлоғи .

Маълумот учун телефонлар: (+99898) 475-46-16, (+99891) 953-78-06.

Эълон жойлаштирилган сана: 2019 йил 20 март.
RAHBARIYAT
HAMKORLARIMIZ